Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 миллиард доллардан ошди

06:54 01 Март 2022 Иқтисодиёт
1388 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистон давлат қарзининг қолдиғи 2022 йил 1 январь ҳолатига 26,3 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.

26,3 миллиард доллар қарзнинг 23,6 миллиард доллари ташқи қарз, 2,7 миллиард доллари ички қарздир. Бу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 38,0 фоизини ташкил этади.

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакат иқтисодиётига оид ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи айни пайтда «ўртача» деб баҳоланмоқда.

Хусусан, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 2021 йил бошидаги 39,0 фоиздан 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 38,0 фоизга камайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?