Ўзбекистоннинг БАА билан парламентлараро ҳамкорлиги ривожланмоқда
Сенатда онлайн шаклда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бирлашган Араб Амирликлари Парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ аъзолари учрашуви бўлиб ўтди.
Мажлисда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиёт, инвестициялар, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли изчил ривожланиб бормоқда. Бу эса қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда янги йўналишлардаги шерикликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Шунингдек, олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан парламент назоратини амалга ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мажлис якунида парламентлараро гуруҳнинг кейинги фаолияти ва амалий ҳамкорлик режалари бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг