Ўзбекистонликлар 5 ойда қуритилган ўрик экспортидан 10,6 миллион АҚШ доллари ишлаб олди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-май ойларида қиймати 10,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 832 тонна қуритилган ўрик экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 минг тоннага ёки 36 фоизга ошган.
Мазкур давр мобайнида Ўзбекистондан энг кўп қуритилган ўрик Қозоғистон Республикасига етказиб берилган — 1 минг 792 тонна.
Шунингдек, Хитойга 1 минг 78 тонна, Туркияга 1 минг 23 тонна қуритилган ўрик экспорт қилинган. Бундан ташқари, Россияга 902 тонна, Беларусьга 478 тонна ва бошқа давлатларга 1 минг 550 тонна қуритилган ўрик юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг