Ўзбекистонликлар 2025 йилда соғлиқни сақлаш учун қарийб 20 триллион сўм сарфлади

15:39 30 Январь 2026 Иқтисодиёт
708 0

Ўзбекистонда 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 19,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажмини ҳудудлар кесимида тақсимлаганда энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахт аҳолиси йил давомида 9,1 триллион сўмни соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар учун сарфлаган.

Ундан кейинги ўринларда 2 триллион сўм билан Тошкент вилояти иккинчи, 1,5 триллион сўм сарфлаган Самарқанд вилояти учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, ортда қолган 2025 йил давомида Фарғона вилояти 1,3 триллион сўм, Наманган вилояти 900,9 миллиард сўм, Андижон вилояти 884,8 миллиард сўм, Бухоро вилояти 784,6 миллиард сўм, Қашқадарё вилояти 745,3 миллиард сўм, Хоразм вилояти 678,7 миллиард сўм, Сурхондарё вилояти 511,8 миллиард сўм, Жиззах вилояти 481,7 миллиард сўм, Сирдарё вилояти 359,9 миллиард сўм, Қорақалпоғистон Республикаси 351,3 миллиард сўм ҳамда Навоий вилояти 327,6 миллиард сўм маблағни соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар учун сарфлаган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 14,2 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?