Ўзбекистонликлар 11 ойда ижара хизматларига қанча маблағ сарфлади?

17:18 21 Январь 2026 Иқтисодиёт
614 0

2025 йилнинг январь ноябрь ойларида ижара хизматлари ҳажми 11,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 425,3 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 693,8 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 633,44 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 235,7 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 644,9 млрд сўм;
  • Навоий вилояти – 225,7 млрд сўм;
  • Наманган вилояти – 412,3 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти – 1,2 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 410,5 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 178,3 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти – 1,3 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти – 817,8 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти – 291 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри – 4 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19 фоизга ўсган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер