Ўзбекистонлик ММА устаси навбатдаги жангидан сўнг вафот этди (видео)

Аралаш жанг санъати (ММА) устаси 27 ёшли Бекзод Нурматов (11-2, 7 КО) навбатдаги жангида иштирок этганидан икки кун ўтиб вафот этди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Нурматов шанба куни Чеченистон пойтахти Грознийда бўлиб ўтган ММАнинг Absolute Championship Akhmat 100 (АCА) турнир доирасида рингга кўтарилган. Спортчи 3 раундлик жангда 36 ёшли россиялик Беслан Исаевга қарши рингга чиқиб, ҳакамларнинг турфа хил қарорлари билан очколар ҳисобида мағлубиятга учраган.
Жангдан сўнг Бекзод Нурматов ҳушини йўқотган ва кома ҳолатига тушиб қолган. Шифокорлар унда инсульт (мияга қон қуйилиши) юз берганини маълум қилган. Икки кунлик комадан сўнг душанба куни спортчи шифохонада вафот этган. Бугун унинг жасади Ўзбекистонга олиб келиниши режалаштирилган.
Қуйида Нурматовнинг ўлимига сабабчи бўлган сўнгги жанги видеосини томоша қилишингиз мумкин:
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг