Ўзбекистонлик аёл Туркиядаги отишмада ҳалок бўлди

10:30 08 Июль 2025 Жамият
294 0

Иллюстратив фото

Туркияда ўзбекистонлик официант аёл отишмада бошига ўқ тегиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 июль куни Туркиянинг Айдин вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли ўзбекистонлик аёл отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этди.

Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек унинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?