Ўзбекистонлик 8 нафар боксчи WBC'нинг рейтингидан жой олди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг май ойи учун эълон қилган янгиланган рейтингда ўзбекистонлик 8 нафар боксчининг номи қайд этилди.
Токио олимпиадаси ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов энг оғир вазн тоифасида 12-ўриндан жой олган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев (76,2) ўтган ойдаги кўрсаткичидан бир поғона юқорилаб 13-ўринни банд этди.
Шунингдек, WBC рейтингида маҳоратли боксчиларимздан Шаҳрам Ғиёсов (66,6) 11-ўрин, Ҳасанбой Дўсматов (47,6) 6-ўрин, Муроджон Аҳмадалиев (55,3) 4-ўрин, Олимжон Назаров (50,82) 32-ўринда номлари келтириб ўтилган.
Бундан ташқари, катта рингда ўз истеъдодини кўрсатиб келаётган Жаҳонгир Расулов ва Миразизбек Мирзахалилов ҳам кўриниш беришган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг