Ўзбекистонга юқори ҳосилли буғдой навларининг 20 минг тонна уруғи келтирилди

16:56 20 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
797 0

Узоқ йиллардан буён экиб келинаётган ғалла навларини серҳосил ва турли стресс омилларга чидамли навлар билан янгилаш ҳамда ғалла навдорлиги, дон ва ун маҳсулотларининг сифатини яхшилаш мақсадида республика ҳудудларининг иқлим шароити ва об-ҳавонинг турли хил стресс факторларига бардошли Россия селекциясига мансуб эртапишар, юқори ҳосилли буғдой навларининг 20 минг тонна уруғлиги Жиззах вилоятидаги «Кентекс» МЧЖ агрокластери томонидан ўз маблағлари ҳисобига олиб келинди.

Бугунги кунда ушбу уруғлик донни белгиланган тартибда тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда. Уруғлик донни республика бўйлаб кузги муддатларда экиш учун ғалла етиштирувчи агрокластер ва фермер хўжаликларига тўғри тақсимлаш ҳамда етказиб бериш ишлари эса Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Импорт қилинган мазкур уруғлар ҳисобига Ўзбекистон шароитида ғалла ҳосилдорлиги 10-15% га ошиши кутилмоқда. Бунда уруғнинг ўз вақтида олиб келиниши катта аҳамиятга эга, чунки эрта экилган уруғ юқори ҳосил олинишига пухта замин яратади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан 2023 йил ҳосили учун уруғлик ғалла майдонларида ўтказилган дала апробацияси натижаларига кўра, 77,8 минг гектар ер майдонлари яроқли деб топилди ҳамда 270 минг тоннадан ортиқ уруғлик дон жамғарилди. Соҳа олим ва мутахассисларининг кўп йиллик таҳлилларига кўра, Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги П.П.Лукяненко номидаги Дон миллий маркази селекциясига мансуб республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос, табиатнинг турли стресс омилларига чидамли серҳосил буғдой навларининг юқори авлодли уруғликлари ҳисобига бошоқли дон экинларидан юқори ва барқарор ҳосил етиштириш имкониятларини бермоқда.

Мазкур марказ селекционер олимлари билан 1997 йилдан буён ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, ҳар йили ушбу илмий муассасанинг 25-30 та янги селекцион нав ва линиялари синовдан ўтказилиб, маҳаллий шароитларга интродукция қилиб келиняпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер