Ўзбекистонга 11 ойда 2,7 миллион дона телефон импорт қилинган

00:14 02 Январь 2023 Иқтисодиёт
1095 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 181,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2,7 млн. дона мобил телефон импорт қилинган.

Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 185 мингтага ошган.

Ўзбекистон 11 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 2,1 млн. дона;

— БАА – 247,5 минг дона;

— Ветьнам – 199 минг дона;

— Ҳиндистон – 175 минг дона.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?