Ўзбекистондаги халқаро йўлларнинг хавфсизлик талабларига мослиги ўрганилади
Иллюстратив фото
Президент мутасаддиларга энг муаммоли участкаларни аҳоли ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида аниқлаш мақсадида алоҳида электрон портални ишга туширишни топширди.
Туман ҳокимлари, ички ишлар раҳбарлари ушбу порталга қаерга белги, чизиқ, пиёда йўлаги ва светофор кераклиги ҳақидаги маълумотни смета билан очиқ жойлаштиради.
Аҳоли ҳам ушбу рўйхатни тўлдириши, лойиҳаларга овоз бериши мумкин бўлади. Порталга қилинган ишларнинг видео ва фотосуратлари қўйилади, буни аҳоли баҳолайди.
Жамғарма маблағини шакллантиришда барча вилоят ва туманларнинг имконияти бир хил эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, жамғармага маблағларни лойиҳаларни молиялаштириш учун вилоят ва туманларга тақсимлаш ваколати берилади.
Ички йўлларни тартибга олиш учун вилоят ва туман ҳокимлари масъул бўлади.
Республика ва халқаро йўлларда 1 минг 200 дан ортиқ қайрилиб олиш жойи бўлса, шундан фақатгина 146 тасида ер ости ва ер устидан қайрилиб олиш йўллари бор, 10 мингдан зиёд пиёда ўтиш жойларининг атиги 154 таси ер ости ва усти орқали ташкил этилган.
Шу боис 1 октябрга қадар Тошкент – Самарқанд – Термиз, Тошкент – водий, Самарқанд – Бухоро йўналишидаги халқаро йўлларнинг хавфсизлик талабларига мослиги ўрганилади.
Йил якунигача қанча ер ости ва ер усти қайрилиш ҳамда пиёдалар ўтиш жойлари, замонавий нур қайтарувчи йўл белгилари ва чизиқлари кераклиги бўйича техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилади.
Келгуси йилда халқаро молия ташкилотларидан маблағ жалб қилиш прогнозига бу мақсадлар учун 200 миллион доллар киритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг