Ўзбекистонда ярим йилда аҳолининг 21,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
Ярим йил давомида жами 20 781 994 доза вакцина қўлланилган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Умумий ҳисобда тўлиқ эмланган фуқаролар сони 4 539 621 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 534 764 нафари 65 ёшдан ошганлар, 332 722 нафари тиббиёт ходимлари, 290 071 нафари мактаб ўқитувчилари, 109 235 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари, 478 896 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролар ва бошқалар.
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистонда аҳолини оммавий янги коронавирус инфекциясига қарши эмлаш 1 апрелда бошланган эди. Мамлакатда 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг