Ўзбекистонда яна бир агентлик ташкил этилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда Президентнинг тегишли қарори билан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» манбаси хабар берди.
Агентлик моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланиши кутилмоқда.
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони
65 нафардан иборат бўлиши мумкин.
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 145 нафар этиб белгиланиши айтилмоқда.
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Агентлик директори ва унинг директори ўринбосарлари туризм ва спорт вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг