Ўзбекистонда сўнгги 2 ойда салкам 70 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
Фото: Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасида 66,7 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индекси 107,4 % га тенг.
Саноат ишлаб чиқариш таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 79 % ни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариш таркиби:
— ишлаб чиқарадиган саноат — 79 %.
— тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 11,3 %.
— Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 9,1 %.
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 0,6 %.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг