Ўзбекистонда савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилди

13:32 20 Декабрь 2024 Сиёсат
263 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонга дунёни нуфузли 23 та меҳмонхона брендлари кириб келмоқда. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Туризм соҳасида ҳам катта ишлар қилинди. Тадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушди.

Келгуси йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингга ошади. Тадбиркорлар бунга 10 триллион сўм инвестиция киритишга тайёр.

Бу йил ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.

Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик “Sea Breeze” номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди. Шунингдек, мамлакатимизга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келмоқда.

Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилиб, экспортни молиялаштириш учун 350 миллион доллар ажратилди. Натижада берилган ҳар 1 доллар ҳисобига тадбиркорлар 6 долларлик экспорт қилди.

Келгуси йилда бунга яна 300 миллион доллар берилиши белгиланди.

Тадбиркорлар бу йилда 11,5 триллион сўмлик 3 мингта давлат мулки ва 4 минг гектар ерни сотиб олиб, бизнесини бошлади.

Келаётган йилда яна 4,5 мингта бино ва 6 минг гектар ер тадбиркорларга таклиф қилинади.

Узоқ йиллардан бери давлат монополиясида бўлган йўлларни таъмирлаш ва сақлашга хусусий секторни жалб қилиш ишлари кенгайтирилади. Бу йил 260 километр йўлларни сақлаш ишлари тадбиркорларга берилди. Келаси йили бу 3 минг километрга етказилади.

“Ташаббусли бюджет” доирасида йўлларни таъмирлаш ишларининг 92 фоизи хусусий пудратчилар томонидан амалга оширилди. Бу 100 фоизга етказилади.

Осиё тараққиёт банки иштирокида 86 та туманда қуриладиган 841 километр йўллар тўлиқ маҳаллий пудратчилар томонидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?