Ўзбекистонда салқин об-ҳаво ҳафта якунига қадар сақланиб қолади

Фото: Муҳсинжон Умурзоқов / Халқ сўзи
Урал (Россия) ҳудудидан кириб келган совуқ ва нам ҳаво массалари 14-15 октябрь кунлари антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларига таъсир этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Унга кўра, Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради.
Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача иқлимий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиққача, шимолий ҳудудларда 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 13-18 даражадан юқори бўлмайди.
Пайшанба ва жума кунлари антитциклон шарққа томон силжийди, бу кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради, жума кунига келиб кундуз куни 17-22 даражагача кўтарилади.
16-17 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. 14-17-октабрда Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкентда 14-15 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14 октябрь куни кундузи 15-17 даражани ташкил этади, 15 октябрда кечаси 8-10 даража бўлади, кундузи 13-15 даражадан юқори бўлмайди.
16-17 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиқ, кундуз кунлари 13-16 даража атрофида бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг