Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнасидаги дастлабки трансфер амалга ошди
Бу йилги мавсум Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан Ўзбекистон Суперлигасида ғолиб бўлган Билолхон Тошмирзаев фаолиятини «Бунёдкор» клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий саҳифасида хабар берилди.
Маълумот учун, Тошмирзаевнинг Фарғона клубидан «Бунёдкор»га ўтиши 2025 йилги қишки трансферлар ойнасидаги дастлабки трансфер бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қишки трансферлар ойнаси 5 декабрь куни очилади. Суперлига клублари трансферлар ойнаси давомида 10 та янги футболчи билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади.
5 декабргача амалга оширилган трансферлар лимитдан ташқарида ҳисобланади. Яъни, Билолхон Тошмирзаев билан 2 декабрь куни келишувга эришган «Бунёдкор» клуби яна 10 та янги футболчи билан шартнома имзолаш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг