Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди
Ўзбекистонда жиноят содир этиб, жавобгарликдан яширингани учун қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Ғиждувон тумани Соктари маҳалласида рўйхатда турувчи Н.Н. исмли фуқаро Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган. Шундан сўнг мазкур шахс Ғиждувон тумани ИИБ томонидан қидирувга берилган.
Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида Н.Н. Россия пойтахти Москва шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган. У ҳозирда Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг