Январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

10:59 18 Август 2023 Иқтисодиёт
385 0

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 % га ошган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари  бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми:

Тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм
Кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм
Металлургия саноати – 57,8 трлн сўм
Кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер