Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши мумкин
Ўзбекистонда минимал пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Spot.uz Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атаджановга таяниб хабар берди.
Лойиҳага кўра, пенсия ёши босқичма-босқич оширилиши кутилмоқда: эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшгача, аёллар учун эса 55 ёшдан 58 ёшгача. Ҳар йили пенсия ёши ярим йилдан оширилиб бориши мумкин.
Атаджановнинг айтишича, кўпгина давлатларда минимал пенсия ёши 65 ёшдан юқори. Ўзбекистон эса 1993 йилда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун қабул қилинганидан бери пенсия ёши ўзгармаган кам сонли мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, мамлакатда умр кўриш давомийлиги ўсмоқда ва ҳозирда 75 ёшга етгани қайд этилди.
Қайд этилишича, пенсия ёшини ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Бу борада махсус платформа ишга туширилиб, унда аҳоли ўз таклиф ва фикрларини билдириши мумкин бўлади.
Тушган таклифлар ўрганилгандан сўнг, масала яна муҳокама қилиниб, пенсия ислоҳоти лойиҳасига ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган.
Атаджановнинг таъкидлашича, яна бир вариант ҳам кўриб чиқилмоқда: пенсия ёшини ҳар йили ярим йил эмас, балки 3 ойдан ошириб бориш. Бу ҳолда пенсия ёши 4 йилда 1 йилга ошади ва бутун жараён 12 йилгача чўзилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг