Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 4,3 миллиондан ошди. Уларнинг аксарияти қайси соҳадалиги ҳам маълум

11:49 16 Декабрь 2024 Иқтисодиёт
276 0

Ўзбекистон Давлат солиқ хизмати маълумотларига кўра, 2024 йил 1 декабр ҳолатига ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 4,3 миллион нафардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 79,8 фоизга ўсиб, 1,9 миллион нафарга ортганини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич мамлакатда кичик бизнес ва ўзини банд қилиш тизими самарадорлигининг ортиб бораётганидан дарак беради.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар орасида эркаклар улуши 58 фоизни, аёллар улуши эса 42 фоизни ташкил этмоқда. Ўсиш кўрсаткичи бўйича бир қанча соҳаларда сезиларли натижалар қайд этилган. Маиший хизматлар соҳасида ўтган йилга нисбатан 116,6 фоиз ўсиш кузатилиб, кўрсаткич 850,8 минг нафардан 1,8 миллион нафарга етган.

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ёʻналишида ўзини ўзи банд қилганлар сони ҳам икки баробардан кўпроққа ўсди. 2023 йилда бу кўрсаткич 203,7 минг нафар бўлган бўлса, 2024 йилда 409,1 минг нафарга етган. Ахборот-коммуникация ёʻналиши ҳам катта ўсишга эришди: ўтган йилги 60,5 минг нафардан 115,6 минг нафарга етиб, 91,1 фоиз ўсиш кузатилди.

Ҳудудлар кесимида ўзини ўзи банд қилганлар сони энг кўп Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 498,4 минг нафарни ташкил этган. Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (433,1 минг) ва Тошкент вилояти (427,9 минг) жойлашган. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кўрсаткич бир хил бўлиб, ҳар бирида 387,7 минг нафар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қайд этилган.

Ўзини ўзи банд қилиш динамикаси қишлоқ хўжалиги, ижтимоий хизматлар ва саноат ёʻналишларида ҳам сезиларли ўсишни кўрсатмоқда. Қишлоқ хўжалиги ёʻналишида хизмат кўрсатганлар сони 52,8 фоиз ўсиб, 1,08 миллион нафарга етди. Саноат хизматлари кўрсаткичлари эса 48,4 фоиз ўсиб, 408,8 минг нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, ёʻловчи ташиш фаолияти бўйича ҳам ўзини ўзи банд қилганлар сони юқори бўлиб, 668,1 минг нафар фуқаролар бу соҳада ишламоқда. Ушбу кўрсаткичлардан 409,7 минг нафари айнан 2024 йил давомида рўйхатдан ўтган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?