Ўзбекистонда мусиқа терапия ассоциацияси ташкил этилади
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистонда мусиқа терапия ассоциацияси ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти ректори в.б. Элдор Шерманов Элдор Шерманов бошчилигида «Ўзбекистонда мусиқа терапия соҳасини ривожлантириш ва унинг замонавий тиббиётдаги ўрни» мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилган.
Семинар доирасида «Ўзбекистон мусиқа терапия ассоциацияси» жамоат бирлашмасининг ташкил этилиши эълон қилинган. Мажлисда иштирок этганлар ушбу ташаббусни маъқуллашиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этган. Шунингдек, ташкилотнинг устави, бошқарув тизими ва назорат-тафтиш комиссиялари ҳам тасдиқланган.
Ушбу ташкилот мамлакатда мусиқа терапияси йўналишини ривожлантириш, мутахассисларни бирлаштириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг