Ўзбекистонда Meta компаниясининг ваколатхонаси очилиши мумкин

Фото: ИЛМА
Ўзбекистонда Facebook, Instagram, WhatsApp, Threads каби ижтимоий тармоқларга эгалик қилувчи Meta компанияси ваколатхонаси очилиши мумкин. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) хабар қилди.
Маълум қилинишича, ИЛМАда Meta компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. Муҳокама чоғида Ўзбекистонда Meta ваколатхонасини очиш истиқболлари, рекламани илгари суриш ва компания платформаларида жойлаштиришда фирибгарликнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, контентни монетизация қилиш ва мамлакатдаги рақамли контент яратувчиларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашувда Meta вакиллари орасида Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари учун давлат сиёсати бўйича директор Сарим Азиз, Марказий Осиё, Мўғулистон, Шри-Ланка ва Малдив ороллари учун давлат сиёсати бўйича раҳбар Сенура Абейвардена, Марказий Осиё, Гонконг ва Тайван бўйича ҳукумат билан алоқалар ва ижтимоий ташаббуслар бўйича раҳбар Аурора Ли ва Марказий Осиё ва Мўғулистон учун давлат сиёсати бўйича минтақавий менежер Ерасил Калихан бўлган.
Томонлар рақамли платформаларни тартибга солиш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва адолатли монетизация тизимини ривожлантириш бўйича тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этган. Шунингдек, рақамли хавфсизлик, реклама шаффофлиги, масъулиятли рақамли хулқ-атворни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Якунда ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва ҳамкорликнинг муайян йўналишларини ўрганиш бўйича келишувга эришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг