Ўзбекистонда коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари рўйхати шакллантирилади

21:01 23 Октябр 2021 Жамият
2901 0

Ўзбекистонда коррупция манбаи бўлган ёки унга хизмат қиладиган лавозимлар рўйхати шакллантирилади. Шунга оид Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра:

- кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, маҳаллий ва ҳалқаро экспертлар ўртасида сўровномалар ўтказилади;

- сўровномалар натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ва ҳудудларда коррупциянинг тарқалганлик даражасини аниқланади.

Баҳолаш натижалари асосида коррупциянинг тарқалганлик даражаси рейтинги, шу жумладан коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва ҳудудлар рўйхати шакллантирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер