Ўзбекистонда Касбга тайёрлаш халқаро марказлари ташкил этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Шу йилнинг ўзида 270 мингдан зиёд камбағал оила аъзоси доимий ишли бўлди. Бу ҳақда Президент “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишидаги нутқида айтиб ўтди.
Ҳозирда мамлакатимизда еттита устувор йўналишни ўз ичига олган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилмоқда.
Энг аввало, камбағал аҳолини шунчаки ишга жойлаштириш эмас, балки доимий иш ўринларини кўпайтириб, одамлар барқарор даромад манбасига эга бўлиши учун шароит яратилмоқда.
Қулай ишбилармонлик муҳити ҳисобига ўтган саккиз йилда 700 минг тадбиркор ўзининг барқарор бизнесига эга бўлди.
“Эътиборлиси, давлат бизнесга шароит яратиб беряпти, тадбиркорлар эса ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд аҳолини ишли ва даромадли қилишда кўмакчи бўлмоқда.
Мана шундай самарали ҳамкорлик туфайли шу йилнинг ўзида 270 мингдан зиёд камбағал оила аъзоси доимий ишли бўлди”, деди Президент.
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича халқаро ташкилотлар ва нуфузли молия институтлари билан фаол ишланмоқда. Бу борада Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги қишлоқларда яшаш шароитини яхшилаш, йўл қурилиши, тиббиёт ва таълим хизматларини кенгайтириш бўйича 5 миллиард долларлик лойиҳалар алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Сифатли таълим инсон капиталини ривожлантириш, узоқ муддатли истиқболда камбағалликни қисқартиришнинг асосий “драйвери” бўлиб қолади.
Биргина мисол, болаларнинг боғча билан қамраб олингани 27 фоиздан 78 фоизга ошгани натижасида 1 миллион аёллар таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва даромад топиш имконига эга бўлди.
Бу ишлар давом эттирилиб, камбағал оила фарзандларини мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш учун барча шароитлар яратилади. Бундай оилалар фарзандлари учун хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганишга кетадиган харажатларнинг 80 фоизи қоплаб берилади ва бу орқали 100 минг камбағал оила фарзандлари қамраб олинади.
Ҳар бир камбағал оилада камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун имтиёзли таълим кредити ва давлат грантлари кўпайтирилади.
Халқаро стандартлар асосида Касбга тайёрлаш халқаро марказлари ташкил этилиб, уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар бериш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг