Ўзбекистонда «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади. Бу ҳақда Президентнинг «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ПҚ–59-сон, 11.02.2026 й.) қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар йили стартап лойиҳага айлантириш салоҳияти юқори бўлган ғояларни аниқлаш бўйича «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади.
Танлов давлат олий таълим ташкилотларида ўтказилади ва ғолибларга 100 млн сўм грант берилади. Республика босқичи 10 та йўналиш бўйича ўтказилади, мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 млрд сўм этиб белгиланади.
2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида «Олийгоҳлар – стартаплар генератори» дастури амалга оширилади. Бунда:
• олий таълим ташкилотларида IТ-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;
• талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;
• олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;
• талабалар акселераторларида «стартап менежер» ва «стартап трекер» лавозимлари кўзда тутилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг