Ўзбекистонда бинолар деворларидаги мозаикалар маданий мерос рўйхатига киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 мартдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади.
Қарорда реестрни тўлдиришдан кўзланган мақсад мозаика, панно ва тасвирий санъат асарларини ҳар томонлама ўрганиш, асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, уларнинг мамлакат туризм салоҳиятини ривожлантиришдаги ролини оширишдан иборат.
Рўйхатдаги мозаикалар давлат кадастрига киритилади. Объектларнинг кадастр ҳужжатларига уларнинг маданий қиймати борлиги тўғрисидаги ёзув қўшилади.
Бундан буён рўйхатга киритилган объектлар мавжуд биноларда, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлиги билан келишилиши керак.
Рўйхатга киритилган мозаикаларнинг аксарияти Тошкентда жойлашган. Шунингдек, унда Нукус, Урганч, Хива, Самарқанд, Наманган, Андижон, Жиззах, Қўқон, Ангрен, Гулистон ва бир қанча туманлардаги мозаикалар мавжуд.
Жамоатчилик ва фаоллар кўп йиллар давомида бинолардаги мозаикаларни сақлаб қолиш учун курашиб келмоқда. Биргина Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда таъмирлаш ишлари давомида турар-жой биноларидаги кўплаб мозаикалар бўялган. Кўп қаватли бинолардаги кўплаб мозаикалар улкан реклама баннерлари билан қопланган.
Маданий мерос агентлиги Кадастр агентлиги ва ҳокимликлар билан ушбу объектларни белгиланган тартибда давлат кадастри рўйхатига киритиш чораларини кўради.
Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.
Ушбу объектлар маданий қийматга эгалиги тўғрисидаги ёзувлар кадастр ҳужжатига киритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг