Ўзбекистонда аёллар сони қарийб 19 млн нафарга етди

21:24 06 Март 2026 Жамият
502 0

2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёллар сони 18 979,0 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Аёллар сонини ҳудудлар кесимида ҳисоблаганда энг катта кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилиб, ҳудудда 2 172,4 минг нафар аёллар истиқомат қилмоқда. 2 091,2 минг нафар кўрсаткич билан Фарғона вилояти Иккинчи ўринда, Қашқадарё вилояти эса 1 831,6 минг нафар аёллар билан учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Андижон вилоятида 1 737,4 минг нафар, Тошкент шаҳрида 1 616,9 минг нафар, Тошкент вилоятида 1 574,3 минг нафар, Наманган вилоятида 1 568,5 минг нафар, Сурхондарё вилоятида 1 486,6 минг нафар, Бухоро вилоятида 1 050,4 минг нафар, Хоразм вилоятида 1 032,3 минг нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 021,7 минг нафар, Жиззах вилоятида 776,0 минг нафар, Навоий вилоятида 548,7 минг нафар ҳамда Сирдарё вилояти 471,0 минг нафар аёллар истиқомат қилмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, аёллар доимий аҳоли сонининг 49,6 фоизини ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер