Ўзбекистонда 9 ойда 1,3 мингдан ортиқ киши ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди
Архив фото
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида расман қайд этилган йўл-транспорт ҳодисаларида 1303 киши вафот этди. Бу ҳақда Сенатнинг 1 ноябрь куни бўлиб ўтган ўн биринчи ялпи мажлисида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилди.
Бурхоновнинг қайд этишича, ушбу давр мобайнида республикадаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга — 6127 тадан 5895 тага (232 тага), тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 3,5 фоизга — 4759 тадан 4592 тага — 167 тага, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар 4,8 фоизга — 1368 тадан 1303 тага — 65 тага, пиёдалар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони эса 2855 тадан 2689 тага ёки 5,8 фоизга камайган.
Сенаторнинг таъкидлашича, авариялар динамикасидаги пасайишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган:
• ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини ошгани;
• ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштирилгани;
• йўл ҳаракатининг ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилгани.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг