Ўзбекистонда 3 ойда 21 мингдан ортиқ корхона ташкил этилди
2025 йилнинг январь март ойларида жами 21 346 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига қараганда 8 фоизга юқори. Шунингдек, ушбу рақамларда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳисобга олинмаган.
Соҳалар кесимида энг кўп корхона 7 255 та билан савдо соҳасида фаолият бошлаган. Ундан кейинги ўринларда 2 639 та билан қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги, 2 314 та ташкилот билан эса саноат соҳаси турибди.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 1 758 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 1 618 та, қурилиш соҳасида 1 111 та, ахборот ва алоқа соҳасида 742 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 620 та ва бошқа соҳаларда 3 289 та ташкилот фаолият бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг