Ўзбекистонда 21 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» хизмати 21 октябрь, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–17 метр/секунд кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–12 даража илиқ, кундузи 15–17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 21–26 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг