Ўзбекистон январь ойида қанча телефон импорт қилгани маълум қилинди

17:46 24 Февраль 2022 Иқтисодиёт
977 0

Фото: Business Standart

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 14,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 129 766 дона мобил телефон импорт қилган. Бу ҳақда  Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 33 552 донага ошган. 
 
Ўзбекистон 8 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 
 
Ўзбекистон январь ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 87 383 дона

— Вьетнам – 30 114 дона

— Ҳиндистон – 4 280 дона

— БАА – 4 667 дона 

— Қозоғистон – 3 307 дона

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?