Ўзбекистон янги «Afrosiyob» поезди сотиб олди

13:40 21 Июль 2021 Жамият
5123 0

Маълумки, жорий йил июль ойининг бошларида янги, юқори тезликдаги ҳаракат таркиблари (2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон) юк кемасига ортилган бўлиб, дастлаб 4000 км масофани кемада Испаниянинг Билбао шаҳридан Россия Федерациянинг Санкт-Петербург шаҳригача етказилган. 

Жорий йил 20 июль куни «Afrosiyob» поезди Санкт-Петербург шаҳридан 4200 км масофани Россия Федерацияси ва Қозоғистон орқали босиб ўтиб Ўзбекистонга етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, бундан 10 йил илгари, аниқроғи 2011 йилда юртимизга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» замонавий поезди олиб келинган эди. 

Шунингдек, юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Тошкент метрополитени учун янги метро поездларнинг келиши ҳам кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?