Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув етказиб беради
Фото: Архив сурат
Жорий йилда Қозоғистоннинг жанубидаги суғориш учун сув танқислиги кескинлашгани боис Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшни давлатга 600 миллион куб метр сув йўналтиради. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Қанат Бозумбаев маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирги сув таъминоти бўйича вазият зудлик билан чора кўришни талаб этмоқда. Илгари эришилган уч томонлама келишувлар туфайли Қозоғистон деҳқончилик эҳтиёжларини қондириш учун зарур миқдорда сув билан таъминланади.
Қозоғистон расмийлари Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари билан музокаралар ўтказган.
Бозумбаевнинг таъкидлашича, 2025 йилда Марказий Осиёда иқлимий шароит оғир кечмоқда — сув камайган, ёзда ҳарорат юқори, ёғингарчилик етарли эмас. Бу ҳолат сув сарфини оширган, аммо унинг кириб келиши камайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг