Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалга йўл олди
Бугун, 13 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақасининг «C» гуруҳида 3-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашди. Учрашув 2:0 ҳисобида Ўзбекистон ёшларининг ғалабаси билан якунланди. Голларга Саидумархон Саиднураллаев ва Беҳруз Каримов муаллифлик қилди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса Ливан U-23 терма жамоаси Эрон билан тўқнаш келди. Ушбу ўйин Ливан терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона гол Шоҳин Фара ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 7 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 1-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, энди Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақанинг чорак финалида «D» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин 17 январь куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг