Ўзбекистон Туркманистондан нефть сотиб олади
«Ўзбекнефтгаз» компанияси жорий йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қувватларини юклаш учун Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.
Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» раҳбарияти ва Petronas Çаrigali делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу масала муҳокама қилинди. Томонлар биргаликда нефтни етказиб бериш дастурини тайёрлашга келишиб олдилар.
Petronas Çаrigali Каспий денгизининг Туркманистон шельфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. Бу Малайзиянинг Petronas нефть ва газ компаниясининг шўба корхонасидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг