Доғистонда 23 июнь куни кечқурун Махачқалъа ва Дербент шаҳрида қуролланган номаълум шахслар православ черковлари, синагогалар ва йўл-патруль хизмати постига ҳужум қилди. Оқибатда 15 дан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлди, жангарилар эса ўлдирилди. Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Ўзбекистон ТИВ минтақадаги терактлар юзасидан муносабат билдириб, ҳолатни кескин қоралади.
«Доғистонда содир этилган шафқатсиз террорчилик ҳужумларини кескин қоралаймиз. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан ҳалок бўлганларнинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», дея ёзди ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирганди.
Доғистонда содир бўлган теракт оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 44 киши яраланди.
Доғистоннинг Дарбанд ва Махачқалъа шаҳарларига террорчилар ҳужум уюштирилди. Отишмаларда жами 20 нафар одам ҳалок бўлди. Уларнинг 17 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, 44 нафар фуқаро, жумладан 37 нафар кучишлатар тизими вакиллари яраланди.
Террорчилардан икки нафари Доғистондаги туман раҳбарларидан бирининг ўғиллари бўлиб чиқди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли тегишли клуб тарбияланувчиси, ММА жангчиси ҳам жангарилар таркибида бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасига жойлаган постида ҳолатни кескин қоралади ва теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилди. Бироқ у шогирдининг жангарилар сафида бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг