Ўзбекистон суғориш тизимларини янгилаш учун 250 миллион доллар суверен кредит олади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон бўйлаб 110 та суғориш насос станциясини модернизация қилиш учун 250 миллион долларгача бўлган суверен кредит ажратади, деб хабар бермоқда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
Унда айтилишича, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида битим имзоланган.
Мазкур ҳужжатга кўра, мамлакат бўйлаб 110 та суғориш насос станциясини модернизация қилиш учун 250 миллион АҚШ долларигача бўлган суверен кредит ажратилиши назарда тутилган.
«Ушбу лойиҳадан 10 та ҳудуд қамраб олинади ва у Ўзбекистон суғориш тизимини модернизация қилиш бўйича Миллий дастур ижросига кўмаклашади. Натижада йилига 251 минг Мвт⋅соат электр энергияси тежалади ва атмосфера ҳавосига чиқариладиган карбонат ангидрид миқдори 117 минг тоннадан ортиқ камаяди. Шунингдек, лойиҳа доирасида насос станцияларининг томларига қуёш панеллари ўрнатилиши каби қўшимча инфратузилма ҳам янгиланади», — дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги инвестициявий портфели 5,6 миллиард евро қийматидаги 181 та лойиҳани ўз ичига олади. Маблағларнинг асосий қисми хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг