Ўзбекистон Россияга янги навли қулупнай экспорт қилмоқчи

06:32 12 Апрель 2022 Иқтисодиёт
967 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 2-3 йилдан сўнг Россияга «Тонг ифори» навли қулупнайни етказиб беришни бошлаш режалаштирилган.

Таъкидланишича, ўзбек олимлари шу йилнинг март ойида қулупнайнинг янги нави — «Тонг ифори»ни яратишди. «Бу қулупнай нави Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари орасида катта талабга эга бўла бошлади», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда Ўзбекистон четга умумий ҳажми 949,34 минг доллар бўлган 464 минг тоннадан ортиқ қулупнай экспорт қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?