Ўзбекистон Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- Президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3234-сон қарорига 1-илова, 2-илова (1);
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом (25.12.2018 йилдаги ПҚ-4076-сон қарор билан тасдиқланган) (2);
- Президентнинг 28.06.2019 йилдаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сон қарорига 1-илова, 3-илова.
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби ҳамда Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари намунавий таркиби янгиланди (1).
Низомнинг (2) 4-бандига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳузурида ҳудудий тиббий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.
Шунингдек аниқлаштирилишича, йиғиш пунктларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Президентнинг 6.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.02.2021 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг