Ўзбекистон қайси давлатларга энг кўп маҳсулот экспорт қилди?

11:17 09 Февраль 2026 Иқтисодиёт
305 0

2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 33,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар ичида 4,3 миллиард долларлик кўрсаткич билан Россия етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда 2,5 миллиард доллар билан Хитой иккинчи поғонада, 1,5 миллиард долларлик экспорт улуши билан Қозоғистон учинчи ўринда қайд этилган.

Шунингдек, ўтган йил якунига қадар Афғонистонга 1,5 миллиард, Туркияга 1,1 миллиард, Францияга 872,2 миллион, Қирғиз Республикасига 771,1 миллион, БААга 720,7 миллион, Тожикистонга 683,1 миллион ҳамда Покистонга 325 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?