Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига ташрифи якунланди
Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.
Ташриф дастурига мувофиқ давлатимиз раҳбари 19 июль куни Жидда шаҳрида “Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Тадбир доирасида Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари муқаддас Макка шаҳрига бориб, умра амалларини адо этди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг