Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳри губернаторини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон – Россия ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтириш, энг аввало, Санкт-Петербург шаҳри билан иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди – ўтган йил якунларига кўра ҳудудлар даражасидаги экспорт-импорт ҳажми 20 фоизга ошди. Пойтахтимизда Ишбилармонлик маркази фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Россия делегациясининг бу галги ташрифи чоғида металлургия, ускунасозлик, йўл қурилиши, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика ҳамда бошқа соҳаларда 23 та кооперация лойиҳасини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди.
Хусусий тиббиёт, таълим, коммунал хўжалик, рақамли технологиялар, миграция ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар қўллаб-қувватланди.
Фаол гуманитар алоқаларни давом эттириш ва қўшма маданий тадбирларни мунтазам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йил октябрь ойида икки мамлакат ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишини самарали ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни кўришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг