Ўзбекистон Президенти Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи кунида Боку шаҳрида Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев мангу қўним топган Фахр хиёбонига ташриф буюрди.
Президентимиз Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйиб, Озарбайжоннинг буюк давлат ва сиёсат арбоби хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Ҳайдар Алиев ҳақли равишда мустақил Озарбайжоннинг асосчиси ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида мамлакатнинг жадал ривожланиши ва халқаро майдондаги нуфузи юксалиши учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
Унинг давлат қурилиши ва миллий суверенитетни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси Озарбайжон тарихида алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистонда Ҳайдар Алиевни қардош давлатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият берган давлат арбоби сифатида чуқур ҳурмат қилишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг