Ўзбекистон ўз тарихида илк маротаба хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади
Бугун Ўзбекистон U-18 хоккей терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мусобақа Таиландда ўтказилаётган бўлиб, терма жамоамиз III дивизионнинг «B» гуруҳида рақобат олиб боради. Ёш хоккейчиларимиз учун ушбу чемпионат тарихий аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг илк рақиби Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) терма жамоаси бўлади.
Чемпионатда муваффақиятли иштирок этиш Ўзбекистон У-18 жамоаси учун муҳим аҳамият касб этади. Агар ёшларимиз 1-ўринни қўлга киритишса, келгуси йилда III дивизионнинг «А» гуруҳида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса мамлакат хоккейи ривожи учун катта қадам бўлиши мумкин.
Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги жадвал бўйича ўйинлар ўтказади:
28 февраль – Ўзбекистон – ЖАР (14:30)
1 март – Люксембург – Ўзбекистон (14:30)
3 март – Туркманистон – Ўзбекистон (14:30)
4 март – Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина (11:00)
6 март – Таиланд – Ўзбекистон (18:00)
Барча ўйинлар Тошкент вақти билан белгиланган. Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг биринчи жаҳон чемпионатида қандай натижалар қайд этишини мухлислар катта қизиқиш билан кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг