Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади
Speedtest Global Index’нинг 2025 йил август ойи ҳисоботида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 74-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич июль ойига нисбатан бир позиция юқори. Мамлакатда мобил интернетнинг ўртача тезлиги 55,51 Мбит/с этиб баҳоланган.
Шу билан бирга, симли интернет бўйича мамлакатнинг ўрни бир поғона пасайиб, 74-ўринни эгаллади (ўтган ойда — 73-ўрин). Ўртача тезлик 86,71 Мбит/с’ни ташкил этди.
Рейтингда энг тезкор мобил интернет кўрсаткичи БAAда қайд этилган — 614,42 Мбит/с. Симли интернет бўйича эса Сингапур пешқадам бўлиб, 394,30 Мбит/с натижа кўрсатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг