Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил қачондан бошланиши маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
2025 йилда 21 март, жума кунига тўғри келади. 20 март, чоршанба куни мактабларда ИИИ чоракнинг сўнгги куни бўлиши белгиланган. ИВ чорак дарслари эса 28 март, жума кунидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 8 март Хотин қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олинадиган кунларни эълон қилган эди.
Унга кўра, 8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни, 9 март (якшанба) — дам олиш куни, 10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни бўлади.
Шунингдек, 21 март (жума) — Наврўз байрами, 22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни, 23 март (якшанба) — дам олиш куни бўлиши белгиланган.
Маълумот учун, Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг