Ўзбекистон картошкани асосан Покистондан импорт қилмоқда

10:17 04 Август 2022 Иқтисодиёт
900 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 14 та давлатдан қиймати 55,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 319 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 11,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

— Покистон – 257,4 минг тонна;

— Қозоғистон – 23,4 минг тонна;

— Россия – 14,5 минг тонна;

— Қирғиз Р. – 8,9 минг тонна;

— Эрон – 5,6 минг тонна;

— Афғонистон – 4 минг тонна;

— Нидерландия – 3,9 минг тонна;

— Беларусь – 631,6 тонна;

— Полша – 559 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?