«Ўзбекистон – Канада» биринчи парламентлараро форуми мамлакатимизда ўтказилади
Жорий йилнинг 26 январь куни Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Канада Жамоатлар палатасидаги «Канада-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси Зияд Абуолтаиф билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг қатъий ўзаро манфаатдорлиги қайд этилди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясининг 2025 йил 26–27 ноябрь кунлари Канадага ташрифи ҳамда Канада парламентида Ўзбекистон кунининг муваффақиятли ўтказилгани юқори баҳоланди.
«Ўзбекистон — Канада» биринчи парламентлараро форумини 2026 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, Канада делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида савдо-инвестициявий ҳамкорлик, жумладан муҳим минераллар, қишлоқ хўжалиги, тоза энергетика, таълим ва инновациялар соҳаларида қўшма «Ўзбекистон — Канада» бизнес форумини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги парламентлараро мулоқотни ривожлантириш йўлида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг