“Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари“ номли китоб-альбом чоп этилди
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Ўзбекистон ҳунармандчилиги дурдоналари” номли китоб-альбом ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилди. Илк бор жаҳон ҳунармандларини юртимизга жамлаган фестивалга бу муносиб туҳфа бўлди. Бу ҳақда ССП матбуот хизмати хабар берди.
Фестиваль муносабати билан чоп этилган мазкур китоб-альбомда ўзбек ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг бой тарихи, бугунги ривожланиш тамойиллари ва келгуси истиқболлари ҳақида қизиқарли маълумотлар жамланган. Шунингдек, унда юртимиз ва чет элларда эътироф этилган уста ҳунармандларнинг фаолиятига кенг ўрин берилган.
“Ҳунармандчиликнинг ўлмас анъаналари”, “Кандакорлик-мўъжизавий санъат” каби бўлимларда мамлакатимиздаги миллий ҳунармандчиликнинг ўзига хос мактаблари ва уларнинг тарихий илдизларига оид манба ва фотосуратлар ҳар бир кишида катта таассурот қолдиради. Фарғона вилояти ҳамда Қўқон шаҳрининг ҳунармандчилик мактаблари ҳам бу китоб-альбомда акс этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг